Ўзбекистон фуқароси қирғиз чегарасини бузганлик учун қўлга олинди
Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароси қирғиз чегарасини бузганлик учун қўлга олинди, деб хабар беради Қирғиз Республикаси Давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлимига асосланган ҳолда.
2017 йилнинг 16 майида ЖҚР ДЧҲ Жалолобод вилояти бошқармаси чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини қирғиз давлат чегарасини бузганлик учун қўлга олдилар.
1964 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Жалолобод вилояти Ноокен тумани Тошқўрғон қишлоғи атрофида ушланган. У қирғиз-ўзбек чегарасини ўтиш жойидан ташқарида кесиб ўтган. Шунингдек, унда шахсини тасдиқлови хужжатлар бўлмаган. Ушланган шахс Бишкекка ишга жойлашиш мақсадида кетаётган бўлган.
Тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг у ҚР ИИВ ҳудудий бўлинмалари ходимларига топширилган.