Ўзбекистон фуқароси қўлда ясалган 100 пичоқни Қозоғистонга олиб киришга уринди

Дата: 10:43, 18-03-2016.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Қозоғистон чегарачилари қўлда ясалган пичоқларнинг йирик партиясини олиб киришга уринишнинг олдини олдилар, деб хабар беради ҚР МХҚ матбуот хизмати.

“Сариоғоч” чегара отрядининг “Казигурт авто” ўтиш пункти наряди қозоқ-ўзбек чегарасида 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олди. У қўлда ясалган 100 пичоқни Қозоғистонга олиб киришга уринди”, - дейилади жума кунги хабарда.

Қўлга олинган шахс Ўзбекистондан – Қозоғистонга пиёда ўтаётган бўлган. Пичоқлар унинг йўл сумкасини кўздан кечириш чоғида аниқланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: