Ўзбекистон фуқароси Ленинград вилоятининг озиқ овқат дўкони остонасида оламдан ўтди

Дата: 15:21, 05-01-2017.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароси Ленинград вилоятининг Всеволож туманидаги озиқ овқат дўкони остонасида оламдан ўтди, деб хабар берди

Федерал янгиликлар агентлигига вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манба.

Ҳодиса 2 январда рўй берди. Ўзбекистон фуқароси Ленинград вилоятининг Всеволож туманидаги озиқ овқат олиш учун куну тун ишловчи дўконга йўл олади. Дўкон остонасида унинг мазаси қочиб, йиқилиб тушади. Дўкон ходимлари уни ичкарига олиб, шифокорларни чақирдилар. Аммо аёл улар етиб келганга қадар оламдан ўтди”, - дейилади хабарда.

Қазо қилган аёлнинг Россияда рўйхатдан ўтмаганлиги ва иши бўлмаганлиги маълум бўлди. Аёл Россияда рўйхатдан ўтмаган қизи билан бирга яшаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: