Ўзбекистон фуқароси Нью-Йоркда ИДни қўллаб қуватлагани учун 15 йилга қамалди
Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароси Абдурасул Жўрабоев Нью-Йоркда ИДни қўллаб қуватлагани учун 15 йилга қамалди, деб хабар беради The Associated Press федераль прокурор идорасидаги манбага асосланган ҳолда.
Ўзбекистонлик олти киши билан биргаликда ИДга молия ёрдами кўрсатиш мақсадида тил бириктирганликда айбдор деб топилди. Муддат тугагач у ватанига чиқариб юборилади.
Жўрабоев Интернетда ИД номидан АҚШнинг ўша пайтдаги раҳбари Барак Обамага таҳдид қилиб, Сурияга кетиш ва жангарилар тарафда жанг қилиш ниятини билдирган, бу мақсадда Туркияга борган.
Нью-йорк полицияси шефи Жеймс О’Нилнинг берган изоҳига кўра, Бруклинда яшаган Жўрабоев Сурияга кетмоқчи, буни қилолмаса Кони-Айлендда теракт содир этмиш ёки Қўшма Штатлар раҳбарини ўлдириш ниятини билдирган.