Ўзбекистон фуқароси Ола-Буқа туманида давлат чегарасини бузганлик учун қўлга олинди

Дата: 15:49, 17-10-2016.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароси Ола-Буқа туманида давлат чегарасини бузганлик учун қўлга олинди, деб хабар беради душанба куни Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

“2016 йилнинг 16 октябрида Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа туманидаги Совет Сай деган жойда Ола-Буқа чегара отряди чегарачилари Ўзбекистон Республикаси фуқаросини давлат чегарасини бузганлик учун қўлга олдилар”, - дейилади РҚ Давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими хабарида.

Ўзбекистон фуқароси қирғиз-ўзбек давлат чегарасини Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтиш пунктидан ташқарида кесиб ўтиб, Қирғизистон ҳудудига 200 м.га кирган. Чегарабузарда шахсини тасдиқловчи хужжатлар бўлмаган.

Тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин қўлга олинган шахс ҚР ДМХХ ҳудудий бўлинмалари ходимларига топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: