Ўзбекистон фуқароси ҳомиладор хотинини ўлдиришда айбланмоқда

Дата: 17:32, 22-02-2018.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароси ҳомиладор хотинини ўлдиришда айбланмоқда, деб хабар қилади Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Мордовия Республикаси бўйича матбуот хизмати.

“Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Тергов бошқармасининг Мордовия Республикаси бўйича Октябр туманлараро Тергов бўлими томонидан РФ ЖК 105 моддаси “г” қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилинаётган 24 ёшли Ўзбекистон фуқаросига қарши жиноий иш қўзғатилган”, - дейилади хабарда.

Тергов версиясига кўра, 2018 йил 20 февралда Саранск шаҳар Октябр тумани Луховка поселкасида ижарада яшаб келган гумон қилинувчи ва унинг 26 ёшли ҳомиладор хотини ўртасида маиший асосда жанжал келиб чиқади. Жанжал асносида эркак аёлни ўлдиради. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбоннинг ўлими асфиксия натижасида юзага келган.

Гумондор жиноят содир этгандан кейин полиция бўлимига келиб, воқеани хабар қилади.

“Бугунги кунда жиноятнинг барча тафсилотларни аниқлашга қаратилган тергов суд-ҳаракатлари ўтказилмоқда. Гумон қилинувчи хибсга олинган. Тергов давом етмоқда”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://belsat.eu/en/news/isis-supporter-from-belarus-sentenced-to-12-years-in-prison/

Янгилик билан ўртоқлашиш: