Ўзбекистон фуқароси РФ ватандошларини сексуал қулликка сотишга урингани учун 5 йилга қамалди
Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароси Баҳодир Сатторов Россияда ватандошларини сексуал қулликка сотишга урингани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақида РИА Новости Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Терговчиларнинг маълумотларига кўра, жорий йил баҳорда Бухорода яшаган Сатторов ва унинг Андижон вилоятида истиқомат қилган шериги Дилбар Раҳимова Андижондан Москвага тўрт қизни РФ ишга жойлаш баҳонасида алдов йўли билан олиб чиқишни режалаштирганлар. Қизларни йўл ҳақини тўлаш ва янги жойда ўрнашиш учун қарз олишга мажбур қилганлар. Кейинчалик улар қарзни фоҳишалик қилиб узишлари зарур бўлган, деб аниқлаштиради матбуот хизмати.
Июнда Сатторов Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари томонидан Андижон аэропортида икки қизни олиб ўтишга уринишда қўлга олинди. Августда у мамлакат ЖКнинг “одам савдоси” моддаси билан айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Раҳимовага қарши иш амнистия ва унинг терговга ёрдами туфайли тўхтатилган, деб хабар қилади Бош прокуратура.
Бу Ўзбекистон суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг республика фуқароларига РФ одам савдоси билан шуғулланганлик учун чиқарган биринчи ҳукми эмас. Бундан олдин Наманган, Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари судлари ҳам шу каби ҳукмлар чиқарган эдилар. Республика ЖК мувофиқ, юқоридаги жиноят учун беш йилдан 12 йилгача жазо белгиланади.
ЕХҲК маҳоларига кўра, Ўзбекистон аёллар, эркаклар ва болаларни меҳнат ва суксуал эксплуатация қилиш учун келиб чиқиш ва транзит мамлакатидир. Хусусан, ўзбекистонлик эркаклар асосан Қозоғистон ва Росияда меҳнатга мажбурланади, аёллар эса Жанубий-Шарқий Осиё ва Туркияда сексуал қулликка солинади.
Ўзбек томони маълумотларига кўра, 2013 йилда республикада 1392 одам савдоси қурбони рўйхатга олинган (2012 йилдагидан 7,4%), булардан 1267 республикадан ташқарига олиб чиқиб кетилган. Жумладан, 944 киши ишчи кучи сифатида, 370 киши сексуал мақсадларда ишлатилган, 27 ҳолатда болалар сотилган. 2014 йилги маълумотлар ҳали очиқлангани йўқ.