Ўзбекистон фуқароси Россиядан экстремистик материалларни олиб киришга уринганлик учун 5,5 йилга қамалди

Дата: 17:32, 06-08-2015.

Наманган. 6 август. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Наманган вилояти жиноят ишлар бўйича вилоят суди Наманганда истиқомат қилувчи Санджар Нишоновни диний экстремизмни тарғиб қилувчи материаллар контрабандаси айби билан 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар қилади пайшанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) вилоят божхона бошқармасига асосланган ҳолда.

“С.Нишонов апрелда Андижон аэропортида Санкт-Петербургдан келган пайтда қўлга олинди. Унинг багажи кўздан кечирилганда шоколад конфетлари орасида икки электрон хотира карталари топилди. Улар текширилганда карталардан диний мавзудаги 20 соатлик 1230 аудио- ва видеоматериаллар чиқди”, - деди агентлик суҳбатдоши.

“Диний экспертиза булар “Ўзбекистон ислом давлати” экстремистик ташкилоти томонидан тайёрланган диний маърузалар, Сурияда тайёрланган ва “Ислом давлати”ни улуғловчи ўзбек тилидаги диний қўшиқлар, шунингдек, ислом халифатини яратишга чақирилган материал эканлигини кўрсатди”, - деб кўрсатилади божхона бошқармаси хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: