Ўзбекистон фуқароси Тожикистон фойдасига жосуслик учун 16 йилга қамалди

Дата: 15:24, 06-04-2016.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ - Ўзбекистон фуқароси Тожикистон фойдасига жосуслик учун 16 йилга қамалди, деб хабар қилади чоршанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Жорий йилнинг 4 апрелида ўзбек давлат телеканалида “Сотқин” хужжатли фильми кўрсатилди. Унда Тожикистон фойдасига жосуслик учун 16 йилга қамалган Ўзбекистон фуқароси Шарифжон Асроров ҳақида ҳикоя қилинади”, - деб ёзади маҳаллий ОАВ.

Қўлга олиш санаси, суд вақти очиқланмаган фильмда Ш.Асроров Тожикистон махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилган ҳолда уларга Ўзбекистоннинг Сурхандарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги турмалардаги вазият, қочоқлар, ҳарбий қисмлар ва ҳарбий лавозимдаги шахслар ҳақида маълумотлар етказиб турган.

Асроров Тожикистон фуқаросига уйлангани таъкидлаб ўтилган.

Ушбу фильм юзасидан расмий Душанбедан ҳозирча ҳеч қандай изоҳлар овоза қилинмади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: