Ўзбекистон футбол бўйича ёшлар термаси Осиё чемпионатининг илк ўйинини Индонезияга қарши ўтказади

Дата: 16:47, 01-08-2014.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Осиё футбол конфедерацияси Мьянмада жорий йилнинг 9-23 октябр кунлари бўлиб ўтадиган Ёшлар ўртасида (U-19) Осиё чемпионати ўйинлари бошланиш вақтлари ва саналарини тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўйинлар жадвалига мувофиқ, Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси Осиё Чемпионати гуруҳ босқичи 1-тур ўйинида 10 октябрда Индонезия ёшларига қарши майдонга тушади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2-тур ўйинида БАА, 3-тур ўйинида эса Австралияга қарши майдонга тушадилар. Мьянмада ўтказиладиган финал босқичи гуруҳ ўйинларинининг бари Янгон шаҳридаги стадионда ўтказилади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: