Ўзбекистон Футбол федерацияси 5 сентябргача Бабаянни терма жамоа раҳбарлигидан бўшатмайди

Дата: 13:23, 16-06-2017.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Футбол федерацияси Самвел Бабаяннинг яқин орада терма жамоа раҳбарлигидан озод қилиниши ҳақидаги миш мишларга доир хабар тарқатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унда айтилишича, федерация Бабаян ва унинг тренерлик штабини вазифасидан озод қилмайди, балки саралаш босқичини якунлашига имкон беради.

“Самвел Бабаян Ўзбекистон терма жамоасининг 31 августда Хитойга қарши сафардаги ўйини ҳамда 5 сентябрдаги Жанубий Кореяга қарши Тошкентдаги ўйинларига тайёрлайди. Миллий терма жамоанинг кейинги тақдири бўйича қарор 5 сентябрда Корея билан Тошкентдаги ўйиндан кейин қабул қилинади”, - деб таъкидланади Ўзбекистон Футбол федерацияси хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: