Ўзбекистон Футбол федерацияси ФИФАдан “Форвард” дастури бўйича $5 млн олади

Дата: 16:05, 22-09-2017.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Футбол федерацияси Халқаро Футбол федерациясидан (ФИФА) “Форвард” дастури бўйича $5 млн олади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) федерация матбуот хизматига таянган ҳолда.

Бу ҳақида Цюрих шаҳрида (Швейцария) ФИФА президенти Жанни Инфантино ва ЎФФ раҳбари Умид Аҳмаджоновлар келишиб олдилар.

Юқоридаги маблағнинг $3,5 млни 2018 йил сўнгига қадар, қолган $1,5 млни эса 2019 йилда берилади.

Маблағлар мамлакатда футбол лойиҳаларини ривожлантириш, маъмурий-бошқарув фаолияти, республика мусобақалари ташкиллаштириш ва бошқа мақсадларга йўналтирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: