Ўзбекистон Футбол федерацияси Иордания билан ўйинни кечиктирди

Дата: 10:08, 22-08-2014.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдин режалаштирилгани каби 3 сентябрда эмас, балки 4 сентябрда бўлиб ўтади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Иордания Футбол Уюшмаси вакиллари терма жамоа футболчиларининг йиғин санаси ўзгаргани туфайли ЎФФдан ушбу ўйинни бир кунга кўчирилишини илтимос қилди. ЎФФ терма жамоалар маркази мазкур илтимосни қондирди. Энди Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги учрашув 4 сентябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. 8 сентябрь куни худди шу ерда Ўзбекистон ва Янги Зеландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ҳам бўлиб ўтади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: