Ўзбекистон Футбол федерацияси терма жамоа бош мураббийлигига Авраам Грант таклиф қилинганлигини рад қилди

Дата: 14:45, 19-06-2014.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Футбол федерацияси футбол бўйича мамлакат терма жамоаси бош мураббийлигига “Челси”нинг собиқ мураббийи Авраам Грант таклиф қилинганлиги ҳақидаги хабарни рад қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“ЎФФ расмий сайти Авраам Грант ҳақида ҳеч қандай хабар ёки ахборот бермаган ва Россиянинг «Интерфакс» ахборот агентлиги шу мавзудаги интервьюни бошқа манбадан олиб, манба сифатида ЎФФ расмий сайтини кўрсатган. Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий сайти www.the-uff.com манзилида жойлашган бўлиб, сайтнинг ташкилотга тегишли эканлигини билдириб турадиган логотипи тасвири туширилган ва йирик шрифтда «Ўзбекистон Футбол Федерацияси» деб ёзиб қўйилган. Веб-сайт, шунингдек, ФИФА ва ОФКдан рўйхатдан ўтган. Шу муносабат билан ЎФФ матбуот хизмати ундан бошқа манбада келган хабарлар норасмий, тасдиқланмаган ёки асоссиз бўлиши мумкин”, - дейилади Ўзбекистон Футбол федерацияси баёнотида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: