Ўзбекистон футбол клублари Осиё чемпионлар лигасидаги рақибларини билиб олдилар

Дата: 13:55, 12-12-2014.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Осиё футбол конфедерациясининг Куала-Лумпурдаги штаб-квартирасида Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг малака раундига қуръа ташланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Келаси йилда турнирда Ўзбекистондан тўрт жамоа: “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф” ва “Бунёдкор” қатнашади. Биринчи уч клуб гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри тушди, “Бунёдкор” эса малака ўйинларидан ўтади”, – деб таъқидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Биринчи бўлиб ўйинларни “Бунёдкор” бошлаб беради. 17 февралда жамоа Тошкентда БААнинг “Ал-Жазира” жамоасига қарши ўйнайди. Ушбу жуфтлик ғолиби “А” гуруҳига тушади. Ушбу гуруҳда саудиянинг “Ан-Наср”, қатарнинг “Лаҳви” ва эроннинг “Персеполис” клублари бор.

“Пахтакор” “В” гуруҳида БААнинг “Ал-Айн” ва Саудия Арабистонининг “Аш-Шабоб” жамоалари билан беллашади. Ушбу гуруҳнинг яна бир аъзоси малака ўйинларида маълум бўлади. “Локомотив” “С” гуруҳида эроннинг “Фулад” ва саудиянинг “Ал-Ҳилол”и ва малака босқичидан ўтган яна бир клуб билан уйнайди.

Ва ниҳоят, қаршининг “Насаф”и “D” гуруҳида эроннинг “Тракторсози”, БААнинг “Ал-Аҳли” ва малака босқичидан чиққан яна бир жамоа билан ўйинга тушади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: