Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг янги бош ижрочи директори тайинланди
Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг янги бош ижрочи директори тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Футбол федерацияси маълумотларига кўра, 11 октябрда ЎФФ мажлислари залида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унинг кун тартибиданЎзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг янги бош ижрочи директори тайинлаш масаласи ўрин олди.
“Бунга қадар жамғарма директори вазифасини Фурқат Шарипов бажарган вазифасидан озод этилиб, Шуҳрат Сайдалиев Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ижрочи директор этиб тайинланди”, - дейилади ЎФФ хабарида.
Бундан илгари Ш.Сайдалиев банк соҳасида, шунингдек, Миллий олимпия қўмитасида ишлаган.