Ўзбекистон ФВ билан курашиш учун минтақадаги қўшнилар билан ҳаракатларни мувофиқлаштиришни таклиф қилмоқда

Дата: 15:19, 13-11-2015.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ФВ билан курашиш учун минтақадаги қўшнилар билан ҳаракатларни мувофиқлаштиришни таклиф қилмоқда. Ушбу таклиф Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг 10-12-ноябрда Ченду шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтган йиғилишида очиқланди.

ТИВ хабар қилишларича, йиғилишда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Россия ва Ўзбекистоннинг тегишли йўналишдаги вазирлик ва муассаса раҳбарлари қатнашдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон делегацияси раҳбари ҳам қатнашди. Унда Ўзбекистон ҳам бошқа давлатлар каби ФВ ҳавфларига тўқнаш келаётгани таъкидланди. Шу йил апрелда республикада ҳажми 480-500 минг кубометрлик кўчки ҳаракати, селлар қайд этилди.

Чиқишда Ўзбекистон учун Қирғизистон ва Тожикистон билан тегишли трансчегара ҳудудларида тоғ ва тоғолди жойларини аэровизуал текширувдан ўтказиш ҳақида келишув имзолаш имконияти муҳимлиги таъкидланди. Ушбу ҳудудлар юқоридаги давлатлар ва Ўзбекистон аҳоли ва иқтисодиёти учун эҳтимолли ҳавфлардир.

Ҳар йили зарарли чигирткалар билан биргаликда курашиш масаласи ҳам долзарб. Чунки ушбу чоралар самарадорлиги қўшни республикалар тегишли хизматлари билан мувофиқлашганликка тўғридан-тўғри боғлиқ.

Ўзбек томон фикрига кўра, кўрсатилган йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик мамлакатлар орасида барқарорлик ва хавфсизлик, сақлаб туриш, ШҲТ ҳудудида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича ҳамкорлик учун қулай имкониятлар яратишнинг омиллари саналади.

Йиғилиш 2005-йилда имзоланган ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим меъёрларини амалга ошириш доирасида ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: