Ўзбекистон ФВВ “Қамчиқ” довонида бўрон ҳақида огоҳлантирди

Дата: 14:46, 09-01-2018.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ФВВ ўз сайтида “Қамчиқ” довонида бўрон бўлиши ҳақида огоҳлантириш берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқариш марказининг “Ўзгидромет” маълумотига асосланиб хабар қилишича, жорий йилнинг 11-12 январ кунлари “Қамчиқ” довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 22-25 м/с гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши кутилмокда.  

 Шу сабабли ФВВ “Қамчиқ” довони орқали автотранспортда ҳаракатланишни чеклашни тавсия қилади.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2014/02/08/kamchik/

Янгилик билан ўртоқлашиш: