Ўзбекистон ФВВ Қамчиқ довонида об-ҳаво шароитларининг ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирди

Дата: 15:17, 01-02-2017.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) SMS-жўнатма орқали Қамчиқ довонида об-ҳаво шароитларининг ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маълум қилинишича, 2-4 феврал орасида Қамчиқ довонидаги А-373 автойўлида об-ҳаво шароитларининг ёмонлашиши кутилмоқда.

Шу кунлари довонда қор ёғади, шамол эса 20 м/сгача кучаяди. Йўлларда кўриш даражаси 50-100 метргача ёмонлашади.

Бундан ташқари, 3 февралдан бошлаб мамлакатнинг барча вилоятларида ҳаво совуб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: