Ўзбекистон ФВВ “Чимён” дарасида кўчки ҳавфи ҳақида огоҳлантирди
Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ФВВнинг Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази “Чимён” дарасида кўчки ҳавфи ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Чимён” ҳудудида 2018 йилнинг 6 март соат 08:00 дан 7 март соат 08:00гача кўчки хавфи эълон қилинди. Азиз дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва “Диққат! Қор кўчки хавфи мавжуд” белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз”, - деб таъкидланади муассаса хабарида.
Шунингдек, вазирлик авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 “Тезкор рақам” рақамига мурожаат этиш зарурлигини эслатиб ўтди.
Сурат манбаи: http://www.parus87.narod.ru/Chimgan.htm