Ўзбекистон ФВВ икки фуқаронинг Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди

Дата: 15:26, 06-03-2018.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) яна икки фуқаронинг Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг маълумотига кўра, 2018 йил 5 март куни соат 10:50 да Қозоғистон Республикаси Оқтўба вилояти Олке қишлоғи ҳудудидан ўтувчи “Самара-Чимкент” автомобил йўлининг 778 км.да Тошкент – Санкт-Петербург йўналишида ҳаракатланайтган давлат рақами Д 432 АДА 04 “КАМАЗ” йук автомобили билан давлат рақами 505 198 РУС “Опел-Астра» енгил автомашинасининг тўқнашуви натижасида 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлган”, - дейилади вазирлик хабарида.

Шундан сўнг таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар Комитети билан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахси аниқланди. “Ҳалок бўлган фуқаролар ҳақида маълумот: 1978 й.т. Исаков Зохиджон Мансурович (ҳайдовчи, Андижон вилояти, Асака тумани, “Ўзбекистон” ҚФЙ, Дўрмон кўчаси рақамсиз уйда яшаган); 1975 й.т. Йулдашев Кодиржон Комилович (йўловчи, Андижон вилояти, Асака тумани, “Ўзбекистон” ҚФЙ, Дўрмон кўчаси рақамсиз уйда яшаган)”, - дейилади хабарда.

Ҳалок бўлган фуқароларнинг жасади Актобе шаҳар моргида сақланмоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар Комитети билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш ва яқин қариндошларини хабардор қилиш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.

“Содир бўлган ҳодиса юзасидан Сизни қизиқтирган маълумотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида фаолият кўрсатаётган (+99871) 147-10-50 “Тезкор рақами”га мурожаат қилишингиз мумкин”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: http://yangiliklar.net/o-zbekiston-fvv-zilzila-vaqtida-qo-rqmaslikka-chaqirdi-uz-yangiliklar/

Янгилик билан ўртоқлашиш: