Ўзбекистон ФВВ қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари учун 100 зиёд махсус техникадан фойдаланмоқда

Дата: 18:09, 06-06-2017.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ФВВ Чирчиқ дарёси қирғоқларини мустаҳкамлаш ва бошқа муҳандислик-техник ишларига 100 дан ортиқ махсус техника ҳамда 170 нафар кишини жалб этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, Тошкент вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг ўзанида ва қирғоқларида кечиктириб бўлмайдиган муҳандислик-техник ва бошқа ҳимоя ишларни ташкил этиш мақсадида бугунги кунда Юқори-Чирчиқ, Қибрай, Янгийул ва Қуйи-Чирчиқ туманларининг Чирчиқ дарёси қирғоқ бўйи ҳудудларида қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикасининг географик-геологик ва иқлим хусусиятлари айрим ҳудудларда сел, тошқин, кўчки каби мавсумий гидрометеорологик и геологик жараёнларни келтириб чиқаришига сабаб бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: