Ўзбекистон ФВВ ходимлари Гўштсой, Кандирсой ва Абжассой дарёлари қирғоқ ва ўзанларини мустаҳкамламоқдалар

Дата: 15:35, 30-03-2015.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ - Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) ходилари Гўштсой, Кандирсой ва Абжассой дарёлари қирғоқ ва ўзанларини мустаҳкамламоқдалар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ФВВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, 27-29 мартда сел ва тошқин мавсуми олдидан ФВВ ишчилари, ички ишлар вазирлиги мутахассилари, “Ўзавтойўл” ДАК, Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокимияти ва бошқа алоқадор ташкилотлар билан бирга дарё ва сойларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва ўзанларини тозалаш бўйича бир қатор муҳандислик-техник ва бошқа ҳимоя тадбирлари амалга оширилди”, дейилади хабарда.

Хабарда таъкидланишича, “Бу тадбирларда туман аҳолиси ҳам фаол иштирок етди ва улар томонидан дарё ва сойлар қирғоқларининг баъзи учсткаларида ҳашар ўтказилди”.

ФВВ хабарига кўра, юқоридаги ишлардан кўзланган асосий мақсад баҳор мавсумида сел ва сув тошқинларини бетолафат ўтказиб юборишдан иборат бўлган.

Ҳозирда қирғоқларни мустаҳкамлаш ва ўзанларни тозалаш ишлари давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: