Ўзбекистон ФВВ кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди

Дата: 19:20, 28-12-2017.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш, улар содир бўлганда тезкорлик билан оқибатларини бартараф этиш мақсадида фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари кучайтирилган иш тартибига ўтказилди”, - дейилади ФВВ матбуот хизмати хабарида.

Шундан кейин таъкидланишича, янги йил байрами даврида хавфсизликни таъминлаш масалалари долзарблик касб этади.

“Аҳолисига янги йил арчаларини хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда ўрнатиш ва безатиш, электр ва газ жиҳозларидан тўғри фойдаланиш ҳамда ис гази ва овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш борасида тушунтириш ишлари ташкил этилди”, - дейилади хабарда.

Ушбу ишларни амалга оширишда вазирлик Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилмоқда.

 

Сурат манбаи: https://nuz.uz/obschestvo/15093-v-uzbekistane-prohodyat-sorevnovaniya-spasateley-mchs.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: