Ўзбекистон ФВВ кучли иссиқда қандай чоралар қўллаш ҳақида маслаҳатлари берди

Дата: 16:28, 27-06-2019.

Тошкент. 27 июнь. ЎзТАГ - Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги кучли иссиқда қандай чоралар қўллаш ҳақида маслаҳатлари берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Юқори ҳарорат таъсир қилишидан сақланинг. Оч рангли ҳаво ўтказадиган кийим(иложи борича пахтали) ҳамда бош кийим кийинг. Ёдингизда бўлсин, куйган тери терлаш ва совишдан тўхтайди. Шошилмасдан секин ҳаракат қилинг, кўпроқ сояда бўлишга ҳаракат қилинг.

Пиво ва бошқа спиртли ичимликларни истеъмол қилманг, бу тананинг умумий ҳолатининг ёмонлашишига олиб келади. Иссиқ пайтида тузни қўшимча истеъмол қилиш керакми-йўқми, шифокор билан маслаҳатлашинг. Озиқ-овқат маҳсулотларига мева, сабзавот қўшинг", - дейилади Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабарида.

Иссиқ урганда дарҳол соя, шамолли жойга ўтинг ёки душ қабул қилинг, аста-секинлик билан кўпроқ сув ичинг. Иссиқ уришидан қочиш учун танангизни совутишга ҳаракат қилинг.

"Бундай иссиқликда кондиционерсиз, албатта, қийин. Ва агар сиз кондиционерли хонада кўп вақт ўтказишингиз керак бўлса, унда ҳаво оқими тўғридан-тўғри сизга урмайдиган жойга жойлашишга ҳаракат қилинг. Одатда, кондиционерларда кўп бактериялар яшайд, ва совуқ ҳаво билан бирга, уларнинг таъсири сурункали бронхит ва пневмониянинг ривожлантиришига олиб келади", - деб якунланади хабар.

 

Сурат манбаи: upl.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: