Ўзбекистон ФВВ мамлакат жанубида кўчки ҳавфи сабабли 50 кишини эвакуация қилди

Дата: 15:33, 15-04-2015.

Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ФВВ мамлакат жануби Сурхандарё вилоятида кўчки ҳавфи сабабли 50 кишини эвакуация қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) чоршанба куни ФВВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Сурхандарё вилояти Узун тумани тоғли жойларида Тожикистон билан чегарада Хавфли геологик жароёнларни кузатиш давлат хизмати томонидан ҳажми 480-500 минг квадрат метрга тенг бўлган кўчки жараёнлари аниқланди”, - деб маълум қилишди ФВВ матбуот хизматида.

Вазирлик маълумотларига кўра, кўчки ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ҳавфсиз жойга кўчирилиб, бирламчи шароитлар яратиб берилган. Қолган жойлар аҳолиси билан уларнинг хавфсизлигига доир суҳбатлар ўтазилган.

“Кўрилган чоралар натижасида одамларнинг қурбон бўлиши ва мулкига зиён етишининг олди олинди. Кўчки хавфи бўлган жойда кечаю-кундуз навбатчилик йўлга қўйилди”, - деб таъкидлашди вазирлик матбуот хизматида.

2015 йил бошидан бери ФВВ 50 минг фуқаро иштирокида Ўзбекистоннинг сел, тошқин ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларида 24 махсус тактик ўқувлар уюштирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: