Ўзбекистон ФВВ Норин дарёсида тўрт ёш йигитни қутқариб қолди
Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Норин дарёсида сув сатҳи кўтарилиб, пайдо бўлган оролчада одамлар қолиб кетгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ФВВ маълумотига кўра, қутқарув отряди командири бошчилигидаги қутқарувчилар Норин туманига зудлик билан этиб боришди. Кўрсатилган жойда, Норин дарёсининг кўпригидан оқим бўйича 500 метр пастда ҳосил бўлган оролчада 4 нафар фуқаро - 1991 й.т. Умурзаков Б., 1980 й.т. Убайдуллаев А., 1994 й.т. Солиев С., 1994 й.т. Жамалов А.лар сув сатҳи баландлиги ва оқим тезлиги сабабли қирғоққа чиқолмасдан ёрдамга муҳтож бўлиб туришгани маълум бўлди.
Ўз вақтида тезкорлик билан амалга оширилган қутқарув ишлари натижасида юқорида исмлари кўрсатилган фуқаролар қирғоққа олиб чиқилди ва ҳаёти сақлаб қолинди.