Ўзбекистон ФВВ Профилактика куни 16 қўриқланмаётган сув ҳавзаларини рейдлар билан қамраб олди

Дата: 13:50, 05-09-2017.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – 30 августда Ўзбекистон ФВВ ходимлари томонидан Профилактика куни 16 қўриқланмаётган сув ҳавзалар текширилди. Натижада 344 чўмилаётган қоидабузарлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ФВВ маълумотига кўра, Профилактика кунида фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бўлинмалар ИИВ, ССВ, “Маҳалла” фонди бўлинмалари, маҳаллий ҳокимиятлар билан бирга иш олиб боришмоқда.

Натижада ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳоли, ишчи ва хизматчилар билан юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини минималлаштириш, бу ҳолатларда ҳаракатланиш бўйича тушунтириш ишлари ўтказилди.

Шу куни 12935 киши билан 300 ортиқ суҳбатлар ўтказилди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президентининг топшириғига биноан пайшанба кунлари мамлакатда Ҳуқуқбазарликлар профилактикаси кунлари ўтказилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: