Ўзбекистон ФВВ Саратов вилоятидаги темир йўл ўтиш жойида беш киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди
Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Саратов вилоятидаги темир йўл ўтиш жойида беш киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“РФ ФВВ маълумотларига кўра, 17 ноябр куни соат тахминан 12:00ларда (мск) Саратов вилоятининг Озинский туманида А-298 федерал автомагистралининг 225-километрида 3003с юк поезди ҳамда “Саратов-Уральск” (Қозоғистон) рейси бўйича қатновчи етти нафар йўловчиси бўлган Setra (давлат рақами KZ 271 KFB 13) русумли автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди”, - дейилади ФВВ матбуот хизматининг хабарида.
ЙТҲ натижасида етти нафар йўловчилардан бештаси (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) воқеа жойида ҳалок бўлди, икки киши (Қозоғистон Республикаси фуқаролари) тан жароҳатлари олишди.
Ҳалок бўлган фуқаролар рўйхати: Бозоров Абдубанноб Махмуталиевич, 1975 й.т. (йўловчи), Эгамов Алимардон Қосималиевич, 1986 й.т. (йўловчи), Қосимова Гулхумор Жумабоевна, 1987 й.т. (йўловчи), Халилова Орзихон Ўктамовна, 1987 й.т. (йўловчи), Заидов Муроджон Юсупович, 1975 й.т. (йўловчи).
“Ҳалок бўлганларнинг жасадлари Озинский тумани марказий шифохонасида сақланмоқда. Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ТИВ, ИИВ ва ССВ, шунингдек Ўзбекистон Республикасиининг Россиядаги элчихонаси вафот этган фуқаролар шахсни аниқлаш ҳамда уларнинг қариндош ва яқинларини хабардор қилиш бўйича чораларни амалга оширмоқда”, - деб хулоса қилинади хабарга.
Сурат манбаи: https://ru.sputniknews.kz


