Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари Чирчиқ дарёсидаги оролчадан бир кишини чиқариб олдилар

Дата: 17:29, 12-07-2017.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари Чирчиқ дарёси яқинидаги оролчадан бир ёш йигитни чиқариб олиш бўйича операция ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2017 йил 6 июл соат 22:07да ФВВ навбатчилик қисмига Тошкентнинг Бектемир туманида сувда бўлишнинг оддий қоидаларига амал қилмаган ёш йигит Чирчиқ дарёсининг чап қирғоғидаги оролчада қолиб кетгани ва ёрдам сўраётгани ҳақида хабар келиб тушди.

Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари ушбу маълумот асосида соат 22:20да Бектемир тумани ТИИБ ходимлари билан биргаликда воқеа жойига етиб келишди. Қутқарувчилар тун қоронғуси ва кўриш имконияти ёмонлиги, шунингдек, оқим кучли бўлишига қарамасдан 21 ёшли Музаффарни қутқариб, тиббий ёрдам кўрсатдилар ва яқинларига топширдилар.

Ўзбекистон ФВВ Чирчиқ дарёсида сув сатҳи ҳар йиллик даражадан қорилиги ва унда чўмилиш ҳаёт учун хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: