Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари экшн-камералар билан таъминланади

Дата: 17:29, 07-03-2018.

Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари март ойининг охиригача қутқарув ишларини олиб бориш жараёнларида ўз ҳаракатларини қайд этиш имконини берувчи экшн-камералари билан таъминланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса матбуот хизматига таянган ҳолда.

“Ушбу янгилик қидирув-қутқарув жараёнларини ва бошқа ишларни амалга оширишда қутқарувчиларнинг ҳаракатларини таҳлил қилишга, уларнинг хатосини аниқлашга ёрдам бериб, бу ўз навбатида келгусидаги тадбирларни бехато ва самарали бажариш чораларини кўриш имконини беради”, - деб таъкидланади хабарда.

ФВВ маълумотларига кўра, Андижон, Бухоро, Наманган, Тошкент вилоятлари қутқарув тузилмалари экшн-камераларидан фойдаланишни бошлашди. Ушбу камералар ёрдамида қутқарувчилар ўз ишидан чалгъимасдан, аҳолига ёрдам бериш тадбирлари ҳамда қутқарув жараёнларини тасвирга олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамизки, экшн камера – рақамли камера ҳисобланиб, ихчам ва сифатли тасвирга олади. Ушбу камера кичик ҳажмга ва енгил вазнга эга бўлиб, у каска ва кийим-кечак, жиҳозлар ёки ҳар қандай кийим элементларига осонликча ўрнатилиши мумкин.

Сурат манбаи: https://alpindustria.ru/school/articles/4430.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: