Ўзбекистон ФВВ ўз фаолияти тезкорлигини ошириш учун янги иловани жорий этмоқда

Дата: 14:08, 11-08-2016.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) жойларда ишловчи ходимлар мобиль иловасини ишлаб чиқмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“У фавқулодда вазиятларда жойларга чиқаётган ФВВ ходимларига ҳодиса жойидан фото ёки видео материаллар жўнатишга имкон беради. Ҳозирда “SOS” деб номланган бошқа мобиль илова ҳам синовдан ўтказилмоқда”, - деб таъкидлашди ФВВда.

Бундан ташқари, ўтган йилда ФВВ янги ахборот тизими ҳам ишга туширилди. Унда барча содир бўлган ва салоҳиятли фавқулодда вазиятлар, шунингдек, уларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ҳақида маълумотлар йиғилмоқда. Бу катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ва тезкор қарор қабул қилиш имконини беради.

Ҳозирда ушбу тизимга Ўзбекистон Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш тизимига кирувчи бошқа вазирлик ва муассасалар билан ўзаро алоқа қилишга имкон берувчи қўшимча модуллар ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, мамлакат қутқарув хизматларини ҳисобга олиш тизими ҳам ишлаб чиқилмоқда. Унда барча вазирлик, муассаса ва саноат корхоналарининг таркиби ва жиҳозланиши ҳақида маълумотлар йиғилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: