Ўзбекистон ФВВ ўзбекистонликларнинг жасадлари ватанига олиб келингани ҳақида хабар берди

Дата: 11:59, 05-03-2018.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) ўзбекистонликларнинг жасадлари ватанига олиб келингани ҳақида хабар берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Министрлар Кенгаши Қозоғистон Республикаси вакиллари билан хамкорликда олиб борилган ҳаракатлар натижасида мазкур йўл транспорт ходисасида ҳалок бўлганлар 2018 йилнинг 4 март куни Хоразм вилоятига соат 11:45да олиб келинди”, - дейилади Ўзбекистон ФВВ хабарида.

Ҳозирда ҳалок бўлганларнинг шахсини идентификация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 1 март куни соат 06:00 да Қозоғистон Республикаси Мангистау вилояти Мангистау тумани Сейгус қишлоғи ҳудудидан ўтувчи “Актау-Бейнеу” автомобил йўлида йўл транспорт ходисаси содир бўлганлиги ва унинг натижасида эса 7 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлишган эди.

Сурат манбаи: http://kun-uz.com/ru/tela-vsekh-pogibshikh-pri-pozhare-v-aktiubi/

Янгилик билан ўртоқлашиш: