Ўзбекистон ФВВда бюджетдан ташқари махсус фонд ташкил этилади

Дата: 17:05, 12-12-2017.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошида махсус бюджетдан ташқари махсус жамғарма ташкил этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ФВВ маълумотларига кўра, унинг вазифаси – моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шунингдек, ходимларни молиявий рағбатлантиришдир. Ушбу масала бўйича декабрда Вазирлар Маҳкамасининг 968-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда Фонд фаолиятининг сарф-харажатлари ва уларни молиялаштириш манбалари белгиланган.

Фонд маблағлари фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибий бўлинмалари ва вазирлик тасарруфидаги ташкилотларни бюджетдан ташқари фондлари даромадлари, ФВВ томонидан солинган жарималар, кичик кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ва техник кўрикдан ўтказиш учун йиғимлардан ташкил топади.

Шунингдек, Ўзбекистон аҳолисини автоматлаштирилган огоҳлантириш тизимларидан фойдаланишдан ва реклама ва маркетинг маълумотларини трансляция қилишдан олинган даромадлар, жисмоний ва юридик шахслар, жумладан, норезидентларнинг хайрия эҳсонлари ҳам манба сифатида ҳисобга олинган.

Қўшимча тўловлар орасида ФВВнинг ўзини кўрсатган ходимларининг асос тариф ставкаларига профессионал маҳорат, мураббийлик учун ҳар ойлик устамалар кабилар бор.

 

Сурат манбаи: http://upl.uz/index.php?newsid=2088

Янгилик билан ўртоқлашиш: