Ўзбекистон геология ва геофизика институти Давлат геология қўмитасига берилди
Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Ҳ.М. Абдуллаев номидаги Ўзбекистон геология ва геофизика институти Ўзбекистон Фанлар академияси таркибидан чиқарилиб, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ер қаърини геологик ўрганиш тадқиқотларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Хужжатда таъкидланишича, қарор “ер қаърини геологик ўрганиш соҳасида ўтказилаётган тадқиқотларнинг илмий савияси ва самарадорлигини тубдан ошириш, уларнинг республика минерал-хом-ашё базасини кенгайтиришга йўналтирилган амалий ишланмалар ҳамда геология-қидирув ишларини амалга оишриш билан ўзаро мустаҳкам алоқасини таъминлаш мақсадида” қабул қилинган.