Ўзбекистон Германиянинг бошқарувчи кадрлар тайёрлаш бўйича дастурини 2021 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда
Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Германиянинг бошқарувчи кадрлар тайёрлаш бўйича GIZ дастурини 2021 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Савдо-саноат палатаси матбуот хизматининг маълумотига кўра, лойиҳа доирасида корхона ва ташкилотларининг бош мутахассислари ГФР амалиёт ўтайдилар. Шу кунга қадар республиканинг барча ҳудудларидан жами 401 нафар мутахассислар ГФРда амалиёт ўтаб қайтишган.
“Шу муносабат билан, жорий йилнинг 28 ноябр куни Германия Федерал иқтисодиёт ва технология вазирлиги департаменти директор ўринбосари Доктор Хайнц Хетмайер бошчилигидаги делегация вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф дорасида Ҳамкорлик келишувининг (GIZ бошқарувчи кадрлар тайёрлаш дастури бўйича - ЎзТАГ) имзоланиши кўзда тутилмоқда”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ГФР ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги 2007 йилдаги Корхона ва ташкилотлар учун бошқарувчи кадрларни ўқитишда ҳамкорликка доир меморандумга мувофиқ, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан биргаликда ўзбек менежерларини Германия корхоналарида стажировкадан ўтказишни ташкил қилиш бўйича ишларни амалга оширмоқда.
Дастурнинг мақсади – маҳаллий корхоналар бошқарувчи ходимларининг малакасини ошириш, менежмент соҳасидаги ғарб “ноу-хау”ларини ўрганиш, тўғридан тўғри алоқалар ва иқтисодий ҳамкорлик ўрнатиш, бунга, энг аввало, икки мамлакат кичик корхоналарини жалб қилиш ҳисобланади.
Сурат манбаи: http://webmarket.rs