Ўзбекистон гид ва экскурсоводлари уюшма ташкил қилишни муҳокама қилмоқдалар

Дата: 21:24, 23-02-2017.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Миллий гид ва экскурсоводлар уюшмасини ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида гап 21 февралида бўлиб ўтган Ўзбекистон гидлари форумида кетди. Тадбир Жаҳон экскурсоводлар кунига бағишлаб ўтказилди.

Ўзбекистонда Миллий гид ва экскурсоводлар уюшмасини ташкил этилиши мамлакат туризм соҳаси профессионаллари ва жаҳон сайёҳлик бозоридаги нуфузининг ошишига хизмат қилиши таъкидланди.

Айтиш зарурки, форум туризм соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази томонидан Давлат туризм қўмитаси кўмагида ташкил этилди.

Қўмита маълумотларига кўра, унда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 80дан ортиқ профессионал гидлар, давлат ва хусусий сайёҳлик ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Ўз соҳасида 20 йилдан ортиқ ишлаган гидларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

Форум Ўзбекистон Республикаси халқ чолғу оркестри жамоаси иштирокидаги гала-концерт билан якунланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: