Ўзбекистон гидлари сўфийлик ва меъморчилик ўртасидаги алоқаларга доир билимларини оширдилар
Ташкент. 4 марта. УзТАГ – “Ўзбектуризм” Миллий компанияси (МК) томонидан Тошкентда таржимон-гидлар ва туроператорлар учун “Баҳовуддин Нақшбанд мажмуи мисолида сўфийлик ва меъморчилик” мавзусида семинар ташкил этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбектуризм”дан хабар беришларича, семинар “Олтин Мерос” Халқаро ҳайрия жамғармасининг Тошкент вилоят бошқармаси кўмагида ўтказилган.
Туризм соҳасидаги 30 ошиқ мутахассислари олдида рассом ва архитектор, завонавий “Шоабдумалик ота”, “Увак ота” мавзолейларининг муаллифи Муҳаммад Фозили “Қадим рамзлар сирлари” номли тақдимот ўтказди. У “Баҳовуддин Нақшбанд мажмуи мисолида сўфий меъморчилигига хос бўлган характерли жиҳатларни таҳлил қилиб берди.
“Олтин Мерос”нинг Тошкент вилоят бошқармаси раҳбари Зарина Эшмирзаеванинг тақдимоти сўфийликнинг эстетика, адабиёт, санъат ривожидаги ролига бағишланди.
Ҳар ойнинг сўнгги шанбасида “Ўзбектуризм” Миллий компанияси томонидан шу каби семинарлар бепул асосда ўтказиб келинмоқда.


