Ўзбекистон гимнастикачилари Қозоғистондаги турнирда муваффақиятли иштирок этдилар
Тошкент. 22-декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон гимнастикачилари Қозоғистондаги бирданига иккита очиқ турнирда муваффақиятли иштирок этишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақда Ўзбекистон гимнастика федерацияси маълум қилди.
“Айсулу” турнири 600 атрофида ёш спортчилар иштирокида 8 декабрдан 11 декабргача бўлиб ўтди.
Унда бухоролик гимнастикачилар Фарангиз Раҳимова (2003), Амира Салимова (2004), Муштарийбегим Жўраева (2004), Мила Буторина (2006) ва Шаҳинабону Ҳикматовалар (2008) мувафақиятли қатнашиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилдилар.
Шундан сўнг 6 мамлакатидан келган 670 ёш гимнастикачилар иштирокида “Айголек” мусобақаси бошланди.
Бу ерда ҳам бухоролик Шаҳинабону Ҳикматова яна бир бор шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Унинг адаши Шаҳинабону Ботирова (2007) ҳам “олтин” билан тақдирланди. Жамила Раҳматова мактаби вакилалари Робия Талибаева (2010), Лиза Конева (2011), София Султоновалар (2011) ҳам индивидуал ҳисобда ғалаба қилиб, ушбу турнирда аъло натижа кўрсатдилар.
Мила Буторина ва Муштар Жўраевалар “кумуш” билан тақдирландилар.
Сурат манбаи: http://www.namnews.uz/index.php?pg=17&ipp=20&do=content&seo=sport&menuid=117