Ўзбекистон гимнига 22 йил тўлди

Дата: 17:26, 10-12-2014.

Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат гимни қабул қилинганига 22 йил тўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Гимн мусиқаси Ўзбекистон Халқ артисти, композитор Мутал Бурхоновга, сўзлари эса – Ўзбекистон Қахрамони, халқ шоири Абдулла Ориповга тегишли.

Мамлакат гимни давлат раҳбарининг турли давлатларга расмий сафарлари, Ўзбекистонга келган хорижий мамлакатлар раҳбарлари билан учрашувларда янграйди. Шунингдек, у халқ байрамлари, йирик халқаро мусобақалар, ўзбек спортчилари турли шоҳсупаларга кўтарилаётган пайтларда ҳам ижро этилади.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон Республикаси Давлат гимни тўғрисида”ги қонун 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган. Хужжатда Давлат гимни давлат мустақиллиги рамзи, уни чуқур ҳурмат қилиш эса мамлакат ҳар бир фуқаросининг бурчи эканлиги таъкидланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: