Ўзбекистон “Глобал креативлик индекси”да 100-ўринни олди

Дата: 17:09, 06-08-2015.

Тошкент. 6 август.ЎзТАГ – Ўзбекистон Global Creativity Index-2015 (“Глобал креативлик индекси”) йиллик рейтингида 100-ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Martin Prosperity институти томондан тайёрланган тадқиқотга жами дунёнинг 139 мамлакати кирган.

Хусусан, “технологиялар” меъёри бўйича Ўзбекистон 74-, “истеъдод” меъёри бўйича 111- ва “бағрикенглик” меъёри бўйича 64-ўринни олди.

Мисол ўрнида, Ўзбекистон рейтингда Арманистон (103-), Молдова (105-), Озарбайжон (110-), Қирғизистон (111-) ва Тожикистондан (114-) ўзиб кетди.

Рейтингга Австралия, АҚШ ва Янги Зеландия етакчилик қилиб, унинг қуйисида Мадагаскар, Гана ва Ироқ каби мамлакатлар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: