Ўзбекистон Глобал очлик индексида 43-ўринни эгаллади
Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ривожланаётган мамлакатдарда Глобал очлик индексида 43-ўринни эгаллади, деб хабар қилади Халқаро Озиқ-овқат сиёсати институти.
Муассаса чоп этган тадқиқотга кўра, Ўзбекистонда очлик даражаси 13,3га тенг. Бу Тожикистондаги кўрсаткичдан сезиларли даражада яхши бўлиб, ушбу мамлакат 30,3 кўрсаткич билан индекснинг 83-ўрнини эгаллаб турибди.
Шу билан бирга Қозоғистон индекснинг 16-, Россия 11-, Қирғизистон 27-, Озарбайжон 30-, Арманистон 36-, Туркманистон 40-поғонасида жойлашган.
Тадқиқот дунёнинг жами 104 мамлакатини қамраб олган.
Индексга киритилган мамлакатлар орасида энг яхши натижаларга Қувайт, Саудия Арабистони ва Туркия эга бўлиб, улар биринчи уч ўринда. Рўйхатнинг қуйи поғоналарида эса Замбия, Чад ва Марказий-Африка Республикаси бор.