Ўзбекистон Глобал тинчликсеварлик индексида Лесото билан 104-ўринни бўлишиб турибди

Дата: 15:44, 07-06-2018.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Глобал тинчликсеварлик индексида (Global Peace Index) Лесото билан 104-ўринни бўлишиб турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Индекс Халқаро иқтисодиёт ва тинчлик институти (The Institute for Economics and Peace) томонидан тузилган.

МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистондан юқорида Беларусь (101), Қозоғистон (70) ва Молдова (64) бор. Қирғизистон (108), Тожикистон (114), Туркманистон (119), Арманистон (120), Украина (152) ва Россия (154) камроқ тинчликсевар мамлакатлар бўлиб чиқди.

Индекснинг биринчи уч ўрнини Исландия, Янги Зеландия ва Австрия эгаллаган ҳолда, Жанубий Судан, Афғонистон ва Сурия тинчликни энг камсевар мамлакатлар деб тан олинди.

Эслатиб ўтамизки, Глобал тинчликсеварлик индексида (Global Peace Index) дунёнинг 163 мамлакати ҳақида маълумотлар тўпланган.

Халқаро иқтисодиёт ва тинчлик институти таҳлилий марказ бўлиб, тинчлик вазияти ва унинг иқтисодий жиҳатдан баҳоси билан шуғулланади. Тадқиқотлар жаҳон ва мамлакат ички кўрсатичларини қайта ишлаш йўли билан ўтказилади, шунингдек, мамлакатларга зўравонликдан етадиган зарар ҳам ҳисоблаб чиқилади.

Сурат манбаи: http://uz.utro.news/top100/d/20160727/

Янгилик билан ўртоқлашиш: