Ўзбекистон Глобал яшил тараққиёт институтига аъзо мамлакатлар сирасига кирди
Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – 7 февралда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2012 йил 20 июнда Рио-де-Жанейрода (Бразилия) имзоланган Яшил тараққиёт глобал институтини (GGGI) таъсис этиш тўғрисидаги келишувга қўшилишга доир қарор тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ТИВ маълумот қилишларича, вазирлик ташкилот котибиятини расман хабардор қилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон БМТ Яшил иқлим жамғармаси ва бошқа халқаро донор ташкилотлардан молиявий ресурсларни жалб қилиш орқали GGGI билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишни, биринчи навбатда, Орол денгизи минтақасида, режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, GGGIнинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш дастурларни ишлаб чиқиш, сув ва атроф-муҳит хавфсизлигини яхшилаш ва мамлакат иқтисодиётига “яшил технологиялар”ни жорий этиш бўйича салоҳиятидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Март ойида донорлик ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича биргаликдаги стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида GGGI экспертларининг ташрифини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Улар Орол денгизи минтақасига ташриф буюриб, Орол денгизи қуриган тубини кўкаламзорлаштириш чора-тадбирлари билан, шунингдек, БМТ ҳомийлигида Орол денгизи минтақасида инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама ҳамкорлик фонди фаолияти билан танишадилар.
Бундан ташқари, Тошкентда GGGI ваколатхонасини очиш режалаштирилган. Жанубий Кореянинг Evergreen Motors Group компанияси Тошкентдаги Сеул кўчасидаги бўлажак Ўзбекистон-Корея бизнес марказин биносида ваколатхона учун жой ажратиш истагини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Глобал яшил тараққиёт институти (Global Green Growth Institute – GGGI) 2012-йилда таъсис этилган бўлиб, қароргоҳи Сеулда (Жанубий Корея) жойлашган ҳукуматлараро ташкилотдир. Ташкилот ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти шаклланаётган мамлакатларида яшил иқтисодиётни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида таъсис қилинган. Ҳозирги кунда GGGI дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларида 54 лойиҳани амалга оширмоқда.
Сурат манбаи: http://ru.dialoq.info