Ўзбекистон GM Uzbekistan АЖ енгил автомобиллари учун акциз солиғини беш баравардан кўпга пасайтирди

Дата: 12:54, 05-01-2018.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон GM Uzbekistan АЖ енгил автомобиллари учун акциз солиғини 5,4 бараварга: 27%дан 5%гача пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йилда GM Uzbekistan АЖ енгил автомобиллари учун акциз солиғи ставкаси 5% ташкил этади.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йил бошида GM Uzbekistan АЖ енгил автомобиллари учун акциз солиғи ставкаси 29% ташкил этган, ёзда эса 2 фоиз пунктига пасайтирилиб, 27%гача  тушган эди.

Сурат манбаи: http://www.anons.uz/search/?&s_keyword=postcards%20%20from%20uzbekistan&s_match=words&page=4

Янгилик билан ўртоқлашиш: