Ўзбекистон Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокатига мамлакатга киришига рухсат бермади
Тошкент. 11 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбе кистон биринчи президенти тўнғич қизи Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокат Грегуаре Манжага мамлакатга киришга рухсат бермади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Гулнора Каримова манфаатлари ҳимоясида қатнашаётган адвокатларнинг иштироки билан боғлиқ кўплаб сўровларга жавобан, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароси эканини, унинг яқин қариндошлари томонидан ёллангани ва Адлия органлари томонидан белгиланган тартибда берилган адвокатлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар мавжудлигини тушунтирамиз", - дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, Г.Каримова адвокати томонидан ўзини намоён қилган Г.Манжага нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида хорижий адвокатларнинг фаолияти назарда тутилмаган.
"Швейцария ҳукумати томонидан берилган чет эллик адвокат Г.Манжанинг мандати Г.Каримовага нисбатан Швейцарияда олиб борилаётган жиноий иш билан чекланган ва унинг Ўзбекистон ҳудудида бўлиши фақат Швейцария ҳукумати томонидан ўзаро ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган ҳолда амалга оширилган эди. Бироқ адвокат Г.Каримова билан учрашишга ташриф буюрганида, бир неча бор профессионал этиканинг умум қабул қилинган қоидаларини бузган.Бу мамлакатнинг пенитенциар муассасалари ҳақида била туриб вайронкор туйғуларни кучайтириш ваёлғон маълумотларни пиар мақсадида тарқатишда ифодаланган. Шунинг учун ўзбек томони мажбурий чора сифатида адвокат Г.Манжанинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришидан бош тортиш тўғрисида қарор қабул қилди", - дея қайд этилади хабарда.
Каримова Г.нинг Швейцариядаги жиноят иши бўйича бошқа шерикларининг хорижий адвокатлари Ўзбекистон ҳудудида ўз мижозлари билан алоқаларни эркин қўллаб-қувватлашда давом этмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова 2015 йил август ойида товламачилик ва солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Ўзбекистон Каримова активларини 12 мамлакатда, шу жумладан Россияда жами 1,5 млрд. доллардан ортиқ миқдорда ҳибсга олишни бошлади. 2019 йилнинг март ойидан Г.Каримова жазони ўташ учун Тошкент вилояти Зангиота тумани 21-аёллар колониясига белгиланган муддатни ўташ учун олиб келинган.
Август ойида Ўзбекистон Бош прокуратураси Г.Каримовага қарши давлат маблағларини талон-тарож қилиш ва Ўзбекистон манфаатларига зид битимлар тузиш, шунингдек, бошқа бировнинг катта миқдордаги мол-мулкини талон-тарож қилганлигига қарши янги жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.
Аввалроқ Гулноранинг қизи Имон Каримова Гулнора Каримованинг қамоқ муддати бешинчи марта узайтирилганини маълум қилди.
Сурат манбаи: eadaily.com и bbc.com


