Ўзбекистон ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашида раисликни қабул қилди

Дата: 15:25, 18-10-2016.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашида (ИҲТ ТИВК) раисликни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) сешанба куни Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“ИҲТ ТИВКда раислик қилувчи давлат функцияларини бажариш биз учун улкан шараф деб биламиз. Биз ушбу вазифани Ислом тамаддуни ривожига мамлакатимиз томонидан қўшилган улкан тарихий ҳиссани эътироф этилиши, замонавий халқаро муносабатлар тизимида мамлакатимизни ҳурматли, масъулиятли ва нуфузли давлат сифатида қаралишига ишонч деб ҳисоблаймиз. Айни пайтда ташкилотни ривожлантириш ва унинг олдидаги муҳим вазифаларни ҳал этишга ўз ҳиссамизни қўшиш учун имконият деб биламиз”, - деб иқтибос келтиради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати Ўзбeкистон Рeспубликаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Тошкeнт шаҳрида ИҲТ ТИВКнинг очилиш маросимида раисликни қабул қилганидан кeйинги қисқача нутқидан.

Шунингдек, у Ўзбекистон ИҲТ салоҳиятини янада кенгайтиришга ҳисса қўшишига умид билдирди.

“ТИВКнинг амалдаги раиси сифатида ўз шерикларимиз билан ҳамкорликда ИҲТ салоҳиятини янада кенгайтириш ва ҳамкорликнинг янги истиқболларини очишга муносиб ҳиссамизни қўшиш ҳамда ташкилотимиз низомида белгиланган олий мақсадларни амалга оширишга кўмаклашишга умид қиламиз”, - деб таъкидлади А.Камилов.

Бундан ташқари, у Ўзбекистон раислиги давомида “ташкилотнинг жорий кун тартибидан ўрин олган масалалар бўйича сезиларли муваффақиятга ва мусулмон уммати бирлигини янада мустаҳкамлашга эриша оламиз”, - деб умид билдирди.

Олдин маълум қилингани каби, Тошкентда ИҲТ ТИВКнинг 43-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Тасдиқланган дастур ва кун тартибига мувофиқ, ялпи мажлисда сессия қатнашчилари давлатлараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш, тинчликни мустаҳкамлаш соҳасидаги ИҲТ олдида турган умумий вазифаларни ҳал қилиш ҳамда сиёсий, иқтисодий, илмий, таълим, маданий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.

Сессия якунига кўра қабул қилинадиган асосий ҳужжат Тошкент декларацияси бўлади. Мазкур ҳужжат ИҲТ кун тартибидаги асосий сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар масалаларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг мазкур ташкилот ТИВКдаги бўлажак раислигининг устувор йўналишларини ўз ичига олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: