Ўзбекистон “Иқтисодий эркинлик индекси” рейтингида 14 ўринга юқорилди
Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон The Heritage Foundation америка фонди томонидан тузиладиган “Иқтисодий эркинлик индекси” рейтингида 14 ўринга юқорилаб, 2016 йилдаги 166 ўриндан 2017 йилда 152 ўринга чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ҳар йили ўтказиладиган тадқиқот натижалари бўйича 100 баллдан 51,1 балл тўплаб иқтисодиёти эркин бўлмаган мамлакатлар рўйхатига кирди.
Солиштириш учун иқтисодиёти ўта эркин мамлакатларга Эстония (7-ўрин), Грузия (16-ўрин), Литва (19-ўрин), шунингдек, Латвия (28-ўрин) киради.
Нистабан эркин иқтисодиётли мамлакатларга 41-ўринни эгаллаган Қозоғистон, 44-ўринни эгаллаган Арманистон, 67-ўринни эгаллаган Озарбайжон, 78-ўринни эгаллаган Қирғизистон киради.
Ўзбекистондан ташқари иқтисодиёти эркин бўлмаган мамлакатлар рўйхатига Молдова (105-ўрин), Тожикистон (106-ўрин), Россия (107-ўрин), Беларусь (108-ўрин), Украина (150-ўрин), Афғонистон (154-ўрин), Эрон (156-ўрин) кирди.
Рўйхатни 100 имкониятдан 90,2 балл тўплаган Гонконг бошқариб турибди. Шунингдек, етакчи учталикка Сингапур ва Янги Зеландия ҳам кирган (навбати билан 88,8 ва 84,2 балл).
Эслатиб ўтамизки, 2016 йилда Ўзбекистон 166-ўринни эгаллаган эди.
Сурат манбаи: https://antikor.com.ua/articles/152361-indeks_ekonomicheskoj_svobody_rezuljtat_ukrainy_hudshij_iz_vseh_vozmohnyh__bloger