Ўзбекистон иқтисодиёт вазирининг ўринбосари валюта бозорини либераллаштириш инфляцияга олиб келишини айтиб ўтди

Дата: 14:45, 27-07-2017.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон бугун тайёргарлик кўраётган валюта бозорини либераллаштириш инфляцияга олиб келиши ва ички бозорда тақчиллик туғдириши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Шуҳрат Исмоиловнинг Халқаро пресс-клуб йиғилишидаги баёнотига асосланган ҳолда.

“Асосий масала – бу инфляция. Иқтисодиёт либерализация қилинганда мамлакат маълум товарларнинг қимматлашиши билан тўқнаш келиши тушунарли. Чунки бизнинг товарларимиз ташқи бозорларда рақобатбардош бўлади. Ўзбек товарларига талаб ошади ва бу ички бозорда тақчиллик юзага келтириши мумкин”, - деб таъкидлади вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда иқтисодиёт тармоқларини валюта курсининнг эркин белгиланишига тайёрлаш зарур. Ўзбекистон заҳиралари бунга имкон беради.

“Либерализация аниқ ўтказилади, масала шундаки, тармоқларимиз, банклар, асосий ишлаб чиқарувчилар қанчалик тайёр? Чунки валюта бозори аста секин ёки бирданига либераллаштирилади. Биз Халқаро валюта фонди миссияси билан либерализацияга ёндашувларни узоқ муҳокама қилдик, қайси тармоқлар зарур кўриши мумкинлиги, улар қанча вақт қўшимча молия кўмагига муҳтож бўлиши эҳтимолларини кўриб чиқдик. Бу жиҳатларнинг барчаси ҳозирда вазирлик ва муассасалар томонидан кўриб чиқилмоқда”, - деб таъкидлади Исмоилов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: