Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги тадбиркорларнинг таклифларини йиғмоқда
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги тадбиркорларнинг таклифларини йиғмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мавжуд муаммоларни хал қилиш ҳамда кичик бизнес, хусусий мулк ва тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилмоқда”, - дейилади Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Хабарда айтилишича, ушбу чора-тадбирларнинг сифатли амалга оширилишини таъминлаш ва соҳадаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиш учун Иқтисодиёт вазирлиги тадбиркорларни мазкур таклифларни ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этишга чақиради. “Бунинг учун амалиётда дуч келадиган муаммоларни ечишга қаратилган таклифларингизни (қисқа тавсиф билан) илова қилинаётган шакл асосида [email protected] электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.